Фарғона, Сурхондарё, Хоразмда Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораториялари ташкил қилинади. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертизаси соҳасида экспертлик ишларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарорида бу ҳақда сўз боради.

Унга мувофиқ, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Фарғона, Сурхондарё, Хоразм ҳудудий бўлимларида Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораториялари ташкил қилинади.

Самарқандда эса унга қўшимча равишда Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораторияси очилади.

Шунингдек, қарорга кўра, Адлия вазирлиги қуйидагиларни бажаради:

  • 2022 йил 1 июлгача Самарқанддаги, 2022 йил 1 декабргача Фарғонадаги, 2024 йил 1 сентябргача экспертиза бўлимларини халқаро стандартларга мос биноларга жойлаштиради;
  • 2022 йил 1 ноябргача Хоразмдаги экспертиза бўлимини зарур техникалар билан таъминлайди.

Қолаверса, 2023 йил 1 январгача суд экспертиза хулосаларини халқаро тан олинишини таъминлаш учун Суд-фонография ва Ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораторияларини халқаро аккредитациядан ўтказади.