Ёрдамга муҳтож барча оилалар ва шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича миллий стратегия ишлаб чиқилди. Бу 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.

Унда кам таъминланган оилаларнинг 3 ёшгача бўлган болалари учун озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармонлар бериш дастури қабул қилиниши кўзда тутилган.

Шунингдек, лойиҳада эшитиш қобилияти заиф болаларнинг одатий ҳаётга мослашувини осонлаштириш мақсадида ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқиётган эшитиш қобилияти заиф болаларни замонавий эшитиш мосламалари билан таъминлаш тизимини жорий этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

  • ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш бўйича давлат органини белгилаш;
  • ижтимоий суғурта тизимини яратиш, жумладан ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш;
  • кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва хизматларни ижтимоий шартнома асосида тақдим этиш;
  • «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида ёрдамга муҳтож аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича алоҳида маълумотлар базасини яратиш, жумладан «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»ни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестр» билан бирлаштириш;