UzAuto Motors янги Chevrolet Equinox 2022 моделларининг нархларини эълон қилди.

Chevrolet Equinox MY2022 (2022 йил модели) нархи:

  • 1.5T LS FWD комплектация — 250 732 510 сўм;
  • 2.0T 1LT FWD MH комплектация — 338 260 870 сўм;
  • 2.0T 1LT AWD MH комплектация — 365 217 391 сўм;
  • 2.0T 3LT AWD MH комплектация- 391 304 348 сўм.

Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган.

Маълум қилинишича, Chevrolet Equinox 2022 автомобилининг энг муҳим афзаллиги унинг янги гибрид тизими ҳисобланади.

«Юмшоқ гибрид старт-стоп тизими билан ишлайди. Ушбу автомобилларда оддий стартер ўрнига кучли қувватли мотор-генератор ўрнатилган. У секинлашганда электр энергиясини ишлаб чиқариб, юқори қувватли аккумуляторни зарядлайди. Ички ёниш двигатели оддий генераторни айлантириш учун камроқ энергия сарфлайди ёки умуман сарфламайди», — дейилади хабарда.

Янги гибрид тизими айнан электро мобилдек электр режимида ишлай олмаса ҳам, у шунга ўхшаш гибрид бўлмаган версияларга нисбатан шаҳарда ҳам, магистралда ҳам ёқилғи самарадорлигини оширишни таъминлайди.

Маълумотларга кўра, айнан ушбу тизим сабабли ёқилғи сарфи сезиларли даражада камаяди ва 100 км учун атиги 7,01 литрни сарфлайди.