Қорли об-ҳаво сабаб турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» довони 26 декабрь куни соат 11:00 да ёпилганди.

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ҳозирда ҳаракат қайта тикланган.

«Тегишли чоралар кўрилиб, автомобиль йўли қордан тозаланди. Айни вақтларда довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун рухсат берилди», — дейилади хабарда.