Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Нигоҳ телеграм канали хабар берди.

Ҳужжатга кўра:

  • барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь — душанба, 22 март — сешанба, 23 март — чоршанба, 11 июль — душанба, 2 сентябрь — жума;
  • олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь — сешанба, 4 май — чоршанба, 5 май — пайшанба, 12 июль — сешанба, 3 сентябрь — шанба ва 31 декабрь — шанба.

Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилди:

  • 8 январь — шанба кунидан 4 январь — сешанба кунига;
  • 7 май — шанба кунидан 4 май — чоршанба кунига;
  • 14 май — шанба кунидан 5 май — пайшанба кунига;
  • 16 июль — шанба кунидан 12 июль — сешанба кунига.

Ҳужжатга мувофиқ, ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январгача) дам олади:

  • 31 декабр (жума) — 2021 йил 10 майдаги ПФ-6222-сонли президент фармонига асосан қўшимча дам олиш куни;
  • 1 январь (шанба) — Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, ишланмайдиган кун — Янги йил байрами;
  • 2 январь — якшанба дам олиш куни;
  • 3 январь (душанба) ва 4 январь (сешанба) кунлари — янги фармонга асосан қўшимча дам олиш куни.