«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда янги йил дастурхони учун ширинликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Апельсин цедрасига эга шоколадли пряниклар


Хушбўй ва қарсилдоқ, аммо нозик марказига эга шоколадли тўқ сариқ печенье ўзининг ёрқинлиги ва ташқи қиёфаси билан сизни мафтун этади.

Асалли «арча» торти


Янги йил дастурхонига шундай нафис, чиройли ва энг муҳими мазали, арча шаклидаги торт тайёрлашни тавсия этамиз. Унда нозик асалли кўрж қаймоқ ва шоколадли крем билан мукаммал тарзда уйғунлашган.

«Баунти» торти


Баунти торти — бу машҳур шоколадни тўла-тўкис ширинликка айлантириш учун ҳақиқий имконият. Ушбу шоколадли тортни тайёрлашда ҳеч қандай қийин нарсанинг ўзи йўқ.

Лимонли меренга рулети


Озгина нордон бўлган лимонли курд билан тўлдирилган майин ва ширин меренгали рулет тайёрлашни таклиф қиламиз. Ушбу ноодатий комбинация кўпчиликка ёқади. Рулет ўзи жуда юмшоқ бўлиб, усти қарсилдоқ, марказида эса креми мавжуд.

Шоколадли рулет


Шоколадли рулетдан пишириб, энди байрам дастурхони атрофида йиғиладиган яқинларингизни янада хушнуд қилинг. Бизнинг рецепт асосида тайёрланган рулет жуда майин чиқиб, шоколад таъмига тўйиниб пишади.

Кўргазмали печеньелар


Бу пишириқлардан шундоққина янги йил нафаси уфириб туради. Бундай номни бу печеньелар ўртасидаги ранг-баранг карамеллари сабабли ҳам олган, чунки улар бир қарашда витражли ойналарни эслатади.

Занжабилли пряниклар билан безатилган медовик


Ҳаммага яхши таниш бўлган асалли «Медовик» торти — бу ҳаттоки ширинликларга бефарқ одамлар ҳам рад эта олмайдиган завқдир. Бундай кўринишга эга медовик эса байрам шукуҳини тақдим этиши аниқ.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15