Bloomberg 2021 йилда дунёдаги энг нуфузли одамлар рўйхатини эълон қилди. Ҳар йили ўтказиладиган сўровда жорий йилда эришган ютуқлари «эътирофга лойиқ» бўлган бизнес, кўнгилочар, молия, сиёсат, фан ва технология соҳалари вакиллари тилга олинади.

«Pfizer» фармацевтика компаниясининг бош директори Алберт Бурла ҳам бошқалар қаторида Бизнес бўлимига киритилди. Хабар қилинишича, корхонанинг BioNTech билан ҳамкорликда эришган ютуғи натижасида COVID-19 ваксинаси бўйича 36 млрд доллардан ортиқ битимлар тузилган, бу эса препаратни «бу йил энг кўп сотилган фармацевтика маҳсулоти»га айлантирган.

Молия тоифасига, хусусан, дунёдаги энг бадавлат аёллардан бири, Амазон бош директори Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт киради. У ажрашганиданг сўнг 800 га яқин хайрия ташкилотига 8,6 млрд доллар хайрия қилиб энг саховатли хайриячи номини олди.

«Сиёсат» рукнига россиялик мухолифатчи Алексей Навалний ҳам қўшилган. «Кремлнинг ашаддий танқидчиси заҳарланганиб, хорижда тузалиб кетганидан кейин 10 ойдан ортиқ вақт давомида ҳибсда сақланмоқда», — дейилади агентлик хабарида.

Илм-фан ва технология бўлимида биринчи ўринни ТикТок ижтимоий тармоғининг бош директори Ванесса Паппас эгаллади. Унинг ютуқлари орасида ТикТок йилнинг биринчи ярмида икки асосий рақобатчиси — Инстаграм (17,7 млн) ва Снапчат (14,2 млн)ни бирлашиб ҳисоблаганда ҳам АҚШда энг кўп юклаб олингани (34,6 млн) бўлди.

Кўнгилочар тоифада энг нуфузлилардан бири машҳур қўшиқчи Бритни Спирс бўлиб, у ноябрь ойида беш ойлик суд муҳокамаларидан сўнг ўзини 14 йил давом этган отасининг васийлигидан озод деб эълон қилди.