Тошкент шаҳрида валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш билан шуғулланиб келган фуқаро А. фуқаро Ж. дан 3 300 долларни 35,3 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланган.

Унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, 158 доллар, 3 050 қирғиз соми, 195,5 млн сўм ва 1 дона пул санаш аппарати мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.