«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 26 ноябрь куни соат 20:30дан бошлаб Аи-80 маркадаги бензиннинг 1 литри 6890 сўмдан сотувга чиқариладиган бўлди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар берди.

«Ўзбекнефтгаз»га тегишли АЁҚШларда сўнгги кунларда бензин тақчиллиги кузатилгани сабабли интернет ижтимоий тармоқларида танқидий муҳокамалар бўлди. Бензин тақчиллигини олдини олиш учун «Ўзбекнефтгаз» ва «Товар хом-ашё биржаси» АЖ ҳамкорлигида чора-тадбир ишлаб чиқилди.

Хабарда қайд этилишича, республика ҳудудидаги «Ўзбекнефтгаз»нинг барча АЁҚШларда бензин бўлиши таъминланади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Аввалроқ, Монополияга қарши курашиши қўмитаси бензин нархининг ошиш сабаблари ва нархни тушириш бўйича режалари ҳақида маълум қилганди.