«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда турли хил қуймоқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Пишлоқ ва кўкатли қуймоқлар


Бундай қуймоқлар ичига ҳеч нарса солинмайди, уларнинг ўзи серсув бўлиб пишади. Ҳамирга шивит, петрушка ва кашничдан ҳам солиш мумкин.

Сутли қайнатма қуймоқлар


Қайнатма қуймоқлар жуда юпқалигига қарамай, уларни ағдариш ҳам қийинчилик туғдирмайди. Хамирни тайёрлаб бўлгандан сўнг, 15 дақиқага тиндирилса, янада яхшироқ чиқади.

Хамиртурушли қуймоқлар


Хамиртуруш солиб пишириладиган қуймоқлар жуда яхши шишиб пишади. Тўғри, уларни тайёрлаш учун анчагина вақт сарфлаш лозим, аммо натижаси шунга арзийди.

Шоколадли юпқа қуймоқлар


Шоколад ишқибозаларига мана бундай юпқа ва жуда мазали бўлган шоколадли қуймоқлар рецептини тақдим этамиз. Қуймоқларнинг кўнглингиздагидек чиқиши учун сифатли товада пишириш катта аҳамиятга эга.

Венгерча гўштли қуймоқлар


Қуймоқлар — Венгриянинг энг севимли таомларидан бири. У ерда қуймоқларни жуда юпқа қилиб пишириб ичига турли маҳсулотлар солиб истеъмол қилишади. Сизларга классик услубдаги венгерча гўштли қуймоқни таклиф этамиз.

Творогли қуймоқлар


Творогли қуймоқлар — ҳақиқий уй таомларидан бири ҳисобланади. Уларни нонуштага ёки десерт сифатида дастурхонга тортишингиз мумкин.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15