Президент фармони билан Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Нигоҳ» Telegram-канали хабар берди.

Ушбу лавомизда ишлаб келган Абдухаким Хаджибаев Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига ўтиши кутилмоқда. Ҳозирча у қайси лавозимда фаолият олиб бориши ҳақида маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, у ўтган йилнинг ноябрь ойида соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган эди. Абдухаким Хаджибаев мазкур лавозимда Алишер Шодмоновнинг ўрнини эгаллаганди.