«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда хушбўй, майин ва ширин булочкалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Жем ва творогли булочкалар


Уйда тайёрланган лаззатли хушбўй ва дўмбоққина пишириқ. Творогли хамирдан тайёрланган жемли ажойиббулочкалар рецептини сизга тақдим этамиз.

Ёнғоқли булочкалар


Иссиқ чой билан тановвул қилинган ширин булочка ўрнини ҳеч нима боса олмайди. Оширма хамирдан тайёрланган ушбу булочкалар, сизни қизиқарли шакли ва оддий рецепти билан хурсанд қилиши аниқ.

Болалар боғчасидагидек булочкалар


Хушбўй оширма хамирдан тайёрланган булочкаларнингажойиб рецепти. Бундай мазали ва ширин булочкаларни болалар боғчаларида тайёрлаб, сут билан дастурхонга тортишар эди.

Шоколадли пастали булочкалар


Хамиртурушли жуда юмшоқ ва тезпишар булочкалар рецепти билан таништирамиз. Хоҳишга қараб, уларнинг ичига жем, мак, творог ёки бўлмасам, худди биздек — шоколадли паста солиб пишириш мумкин.

Туркча оширма хамирли плюшкалар


Мана бундай ажойиб таъмли булочкаларни нонуштага тайёрлаш, шунингдек ўзингиз билан ўқиш ёки ишга олиб боришингиз ҳам мумкин бўлиб, пишириш жараёни ҳам умуман қийинчилик туғдирмайди.

Қуритилган мевали оширма булочкалар


Дам олиш кунларида қуритилган мевалар билан пиширилган мазали булочкалар пишириб, оилангиз ва яқинларингизни хурсанд қилинг. Улар ниҳоятда хушбўй бўлиб, ўзида қаймоқ ва ёрқин мевали таъмларни бирлаштиради.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15