Тахиатош, Бойсун, Бўстон ва Термиз туманлари ҳокимлари ҳудудий депутатлар кенгашининг мажлисини хат имзоланган кундан орқароққа, яъни ўтиб кетган санага чақириш тўғрисидаги қарорга имзо чеккан. Бунга блогер Хушнудбек Худойбердиев эътибор қаратди.

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокими И.Маткаримов 5 октябрда қарор чиқариб, Халқ депутатлари туман кенгашининг 33-сессияси мажлисини 4 октябрь кунига чақирган.

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳокими А.Жўраев туман депутатлари мажлисини 11 октябрь куни чақириш тўғрисидаги қарорни 13 октябрь куни чиқарган.

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими в.б. С.Носирова эса 13 октябрь куни Халқ депутатлари туман кенгашининг 37-йиғилишини 9 октябрда чақиришга қарор қилган.

Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳокими Ш.Ўринов ўз навбатида 25 октябрдаги қарори асосида туман депутатлари кенгашининг 35 сессиясини 21 октябрь куни ўтказишга чақирган.

«Ҳокимлар депутатлар маҳаллий кенгашларига раислик қилаверса, шунақа майнавозчиликлар ҳали кўп давом этади», — дея ўз фикрини билдирди Хушнудбек Худойбердиев.