Соат 11:00 га қадар 33,6 фоиз сайловчилар президент сайловида овоз беришди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров маълум қилди.

Сайлов кодексининг 96-моддасига мувофиқ, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса сайлов ўтган ҳисобланади.

Байҳром Қўчқоров президент сайловини ўтказувчи участка ва округ сайлов комиссияларидан олинган маълумотларга кўра, соат 11:00 га қадар сайловчиларнинг 6 млн 669 минг 552 нафари ёки 33,6 фоизи овоз берганлигини маълум қилди.

«Демак жорий сайловлар ўтган деб ҳисобланади ва бу билан барча сайлов жараёни иштирокчиларини табриклаймиз», — деди у.

МСК маълумотларига кўра, соат 11:00га қадар Фарғона вилоятида 2 миллион 284 минг 519 ёки 41,1 фоиз сайловчилар овоз берган. Бу борада энг паст кўрсаткич ҳозирча Тошкент шаҳрида бўлиб турибди. Пойтахтдаги умумий сайловчиларнинг 26,9 фоизи 11:00 га қадар овоз берган эди.