Дониёр Рустамов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Нигоҳ» Telegram-канали хабар берди.

Бунга қадар ушбу лавозимда фаолият олиб борган Баҳромжон Олматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Мазкур тайинловга қадар Дониёр Рустамов ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Маълумот учун, Баҳромжон Олматов 2015 йилнинг декабридан бошлаб АКТ вазири ўринбосари лавозимда фаолият олиб борган.