5 октябрь куни тахминан соат 21:00 да Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

1998 й.т. туғилган А. Ж. «Lada 11184» русумли автомобилни ишончнома асосида бошқариш давомида кутилмаганда чапга бурилган велосипедчини уриб юборган.

Тўқнашув натижасида велосипедни бошқарган 1985 й.т. Р. С. бадан шикастлари сабабли вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонида Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.