Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати.

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон президенти ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг музокаралари эртага, 5 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтиши маълум қилинди.