Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди, дея хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, фуқаро Р. Э. бошқа бир фуқаро Ш. га ўзини Давлат тест марказида ишловчи шахс сифатида таништирган. Унга «Али» исмли таниши орқали ўқишга кира олмаган абитуриентларнинг балларини кириш балларига тенглаштириб, жами 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг эвазига 83 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.