22 сентябрь куни Ўзбекистонда 531 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 170 520 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 164 614 (+629) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1207 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, чоршанба куни 118 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 26 577 нафарга етди.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 220 нафарга етди.