Шавкат Мирзиёев Хоразмда сайловчилар билан учрашувда Хоразмда ҳам 1−4 cинф ўқувчиларига бепул тушлик бериш жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Микрофон кўтарган аёл» Telegram-канали хабар берди.
Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Мақсуда Ворисова 22 сентябрь куни сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда бошланғич синф ўқувчилари учун бепул нонушталар ташкил этилиши ҳақида таъкидлади.
Фото: ХДП ахборот хизмати
У мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортларидан фойдаланиш бепул асосда йўлга қўйилишини ҳам қўшимча қилган. ХДПнинг президентликка номзодининг ваъдалари унинг сайловолди дастурида мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, кеча президент Қорақалпоғистонда 1−4 синф ўқувчилари учун бепул тушлик берилишини айтган эди.