Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида яшовчи ҳар бир оилага 5 млн сўмдан бир марталик ёрдам пули берилмоқда.

«Орол денгизи фожиаси оқибатларидан ҳаммадан кўп жабр кўрган Мўйноқ тумани халқи ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш президентимизнинг эътиборида», — деб ёзади туман ҳокимлиги матбуот хизмати.


Бир марталик пул ёрдами қишлоқ фуқаролар йиғинлари кесимида сайёр кассалар орқали, «Халқ банки»нинг Мўйноқ туман филиали томонидан, шунингдек уйларга автомашиналарда бориб тарқатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь, сешанба куни Қорақалпоғистонга сайловчилар билан учрашув ўтказиш учун бориб, бугун ташрифини якунлади.