Самарқанд вилоятида август ойида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш натижасида 2,8 млрд сўмлик ўғрилик фош этилди, деб хабар бермоқда Hududgaz Samarqand ахборот хизмати.

«Ушбу ҳажмдаги табиий газ тахминан 24 мингта хонадоннинг 6 ойлик газ истеъмолини ташкил қилади», — дея қайд этилди хабарда.

Турли хилдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчилар томонидан шартнома шартларига амал қилмай, газ тармоқларига ноқонуний уланиш бўйича жами 12 та ҳолат аниқланган.

Улар тармоқдан узилган ва барча тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган, дейилади хабарда.