«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг вақтинчалик ҳукумати таркибини эълон қилди, дея хабар қилди РИА Новости.

Қуйидагилар асосий вазифаларга «вазифасини бажарувчи» қўшимчаси билан тайинланди:

  • бош вазир в. б. — Ҳасан Охунд («Толибон раҳбарияти кенгаши раҳбари, 1996−2001 йилларда ТИВ раҳбари);
  • бош вазир ўринбосари в. б. — Абдул Ғани Барадар (ҳаракат сиёсий идораси раҳбари);
  • бош вазирнинг иккинчи ўринбосари в. б. — Абдул Салам Ханафий (сиёсий идора раҳбари ўринбосари);
  • мудофаа вазири в. б. — Муҳаммад Якуб (толиблар етакчиси ўринбосари);
  • ички ишлар вазири в. б. — Сараджуддин Ҳаққоний («Ҳаққоний тармоғи» раҳбари);
  • разведка раҳбари в. б. — Абдул Ҳақ Васиқ;
  • ташқи ишлар вазири в. б. — Амир Хан Мутакий (ҳаракат раҳбариятининг собиқ раиси);
  • иқтисодиёт вазири в. б. — Муҳаммад Ханиф;
  • молия вазири в. б. — Хедаятулла Бадрий;
  • Афғонистон Марказий банки раҳбари в. б. — Муҳаммад Идрис.

Хабарда ҳукуматнинг янгиланган таркиби вақтинчалик эканига урғу берилган.

Эслатиб ўтамиз, қатор давлатлар ва БМТ толиблар томонидан шакллантирилган ҳукуматни тан олишнинг асосий шарти — унинг инклюзивлиги бўлиб, таркибида мамлакатдаги турли хил этник гуруҳлар вакиллари киритилиши лозим.

«Умуман олганда, халқаро ҳамжамият бирлашиши ҳамда ягона ричаг — «Толибон»нинг қонунийликка эришиш ва тан олинишга бўлган манфаатидан фойдаланиши керак», — деган эди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.