Президент Шавкат Мирзиёев 20 августни тадбиркорлар куни деб эълон қилиш ғоясини илгари сурди, дея хабар беради «Газета.uz» мухбири.

Давлат раҳбари тадбиркорлар билан учрашувдан мамнун бўлганлигини, бундай учрашувларни ҳар йили ташкил этиб, анъанага айлантириш кераклиги айтди.

«Қишлоқ хўжалиги ходими куни бор, тиббиёт ходими куни бор, ҳамманинг ўз куни бор, лекин тадбиркорлар куни йўқ. Агар сизлар рози бўлсаларинг, 20 август кунини, яъни бугунги кунни Ўзбекистонда „Тадбиркорлар куни“ деб эълон қилиб, уни ҳар йили юртимизда кенг нишонласак, бу ташаббусга нима дейсизлар», — дея таклиф билдирди Шавкат Мирзиёев.