Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 29 июлдан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 23,03 сўмга пасайди ва 10 625,00 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 33,35 сўмга кўтарилди ва 12 616,13 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,39 сўмга кўтарилди ва 145,21 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин доллар курси 21,97 сўмга пасайиб, жами 10 648,03 сўмни ташкил қилганди.