Сенат раиси Танзила Нарбаева коронавирусга қарши эмланган, дея хабар бермоқда Сенат ахборот хизмати «Газета.uz»га.

Маълум қилинишича, Танзила Нарбаева май-июнь ойларида Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан эмланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактабгача таълим вазири Агриппина Шин «Sputnik V» вакцинасини олганлиги, инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов эса хитой-ўзбек вакцинасининг синовида иштирок этгани, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов хитой-ўзбек вакцинаси олгани ҳақида хабар берилган.

Шунингдек, Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Маҳалла, Оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ҳамда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев коронавирусга қарши эмлангани ҳақида хабар берилган эди.