14 июндан бошлаб номинал қиймати 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилди. Ушбу банкнотлар мавзуси (тематикаси) «Буюк Ипак йўли» ва мамлакат ҳудудидаги қадимий Бухоро шаҳри ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси тарихига бағишланган.

Мустақил Ўзбекистоннинг миллий валютаси «сўм»нинг қоғоз пуллари 1994 йил 1 июндан бошлаб чиқарила бошланган. Сўнгги 5 йил ичида янги номиналлар — 2 000, 10 000, 20 000, 50 000 ҳамда 100 000 сўмликлар ҳам муомалага киритилди.

«Газета.uz» интернет ҳозиргидек оммалашмаган 1990-йилларда чиқарилган ва 2013 йилдан кейинги банкнотларни эслайди.

1 сўмлик банкнот


Марказий банкнинг 1994 йил намунасидаги қиймати 1 сўм бўлган банкноти ўлчами 120×62 мм бўлган.


Банкнотнинг орқа томонида Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Давлат Академик Катта театри биносининг фасад қисми ва майдондаги фаввора тасвирланган.


Мазкур банкнот 2020 йил 1 мартга қадар муомалада бўлган.

3 сўмлик банкот

1994 йил чиқарилган ушбу 3 сўмлик қийматга эга банкнотнинг ҳам ўлчами 120×62 мм бўлган.

Унинг ўртасида сарғиш фон билан Бухоро шаҳридаги «Чашмайи аюб» тарихий-меъморий ёдгорлиги тасвирланган.

3 сўмлик банкнот ҳам 2020 йил 1 мартга қадар муомалада бўлган.

5 сўмлик банкот


Марказий банкининг 1994 йил намунасидаги қиймати 5 сўм бўлган банкноти 142×69 мм ўлчамдаги оқ қоғозда тайёрланган.

Банкнотнинг марказий қисмида Бухоро шаҳридаги «Минораи Калон» ёдгорлигининг меморий лавҳаси тасвири устида кўк рангда Ўзбекистон герби жойлашган. Унинг орқа томонида Тошкент шаҳрининг Миллий боғида Алишер Навоийга бағишлаб ўрнатилган меъморий-ҳайкалтарошлик композицияси тасвирланган.



5 сўмлик банкнот 2020 йил 1 мартга қадар муомалада бўлган.

10 сўмлик банкот


Марказий банкнинг 1994 йил намунасидаги қиймати 10 сўм бўлган банкноти 142×69 мм ўлчамдаги оқ қоғозда тайёрланган.

Банкнотнинг орқа томонида Самарқанд шаҳридаги тарихий-меъморий ёдгорлик — «Темурийлар мақбараси» («Гўри Амир») акс эттирилган. Банкнот 2020 йил 1 мартга қадар муомалада бўлган.


25 сўмлик банкот


Марказий банкнинг 1994 йил намунасидаги қиймати 25 сўм бўлган банкноти 142×69 мм ўлчамдаги оқ қоғозда тайёрланган.

Банкнот орқа томонида Самарқанд шаҳридаги «Шоҳи Зинда» меъморий ёдгорлиги тасвирланган.


Мазкур банкнот 2020 йил 1 мартга қадар муомалада бўлган.

50 сўмлик банкнот


Марказий банкнинг 1994 йил намунасидаги қиймати 50 сўм бўлган банкноти 142×69 мм ўлчамдаги оқ қоғозда тайёрланган.

Банкнотнинг орқа томонида Самарқанд шаҳридаги «Регистон» тарихий-меъморий ансамбли тасвирланган.


Мазкур банкнот 2019 йил 1 июлга қадар муомалада бўлган.

100 сўмлик банкнот

Марказий банкнинг 1994 йил намунасидаги қиймати 100 сўм бўлган банкноти 142×69 мм ўлчамдаги оқ қоғозда тайёрланган.

Банкнотнинг орқа томонида Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» саройи акс эттирилган.


Мазкур банкнот 2019 йил 1 июлга қадар муомалада бўлган.

200 сўмлик банкнот

Марказий банкнинг 1997 йил намунасидаги қиймати 200 сўм бўлган банкноти 144×78 мм ўлчамдаги оқ қоғозда тайёрланган.

Банкнот орқа томонининг марказида Самарқанд шаҳридаги «Шердор» мадрасасининг пештоқидан асос қилиб олинган қуёш кўтариб кетаётган шер тасвири бор.

Мазкур банкнот 2020 йил 1 июлга қадар муомалада бўлган.

500 сўмлик банкнот

Марказий банкнинг қиймати 500 сўм бўлган 1999 йил намунасидаги банкноти 144×78 мм ўлчамдаги қоғозда тайёрланган.

Банкнот орқа томонининг марказида от миниб турган Амир Темурнинг ҳайкали тасвирланган.


Мазкур банкнот 2020 йил 1 июлга қадар муомалада бўлган.

Қолган банкноталарнинг барчаси ҳозирда муомалада амал қилмоқда.

1000 сўмлик банкнот


Марказий банкнинг қиймати 1000 сўм бўлган 2001 йил намунасидаги банкноти 144×78 мм ўлчамдаги қоғозда тайёрланган.


Банкнот орқа томонининг марказида Темурийлар тарихи музейи биноси тасвирланган.

5000 сўмлик банкнотлар


2013 йилнинг 1 июлидан бошлаб Марказий банк қиймати 5000 сўм бўлган янги пул билетларини муомалага чиқарди. Қиймати 5000 сўм бўлган пул билетлари 144×78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган.


Банкнотнинг марказида «Олий Мажлис» меъморий биноси, бино гумбазининг тепасида Ўзбекистон Республикасининг рангли байроғи тасвирланган.

10 000 сўмлик банкнот


2017 йилнинг 10 мартидан бошлаб Марказий банк қиймати 10 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқарган.

10 000 сўмлик пул белгилари 144×78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган.


Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида «Дарча» ва «3D» эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи ҳимоя ипи ўтказилган.

Банкнотнинг марказида «Сенат» меъморий биноси тасвирланган.

50 000 сўмлик банкнот


2017 йилнинг 22 августидан бошлаб Марказий банк қиймати 50 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқаради.

50 минг сўмлик пул белгилари 144×78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган.


Банкнотнинг марказида Тошкент шаҳридаги «Анжуманлар саройи» меъморий биноси тасвирланган.

100 000 сўмлик банкнот


2019 йилнинг 25 февралдан бошлаб қиймати 100 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиси муомалага чиқарилди.


Банкнот олд томонининг чап қисмида Мирзо Улуғбек ҳайкали тасвирланган. Орқа томонининг марказида эса Мирзо Улуғбек обсерваториясини кўриш мумкин.

Июнь ойининг ўртасида муомалага чиқарилган 2 000 ва 20 000 сўмлик қийматга эга банкноталар ҳақида батафсил қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин.