Банкнинг бошқа мамлакатлардаги мижозларида дўстларига ёки яқинларига пул жўнатиш эҳтиёжи тез-тез бўлиб туради. Олдин бунинг учун иш кунлари ва иш вақтида банк филиалларидан бирига бориш ҳамда пулни юбориш учун навбатларда туриш керак эди.

«Ипак Йўли» банки Ipak Yo’li Mobile мобил иловаси орқали Visa халқаро карталаридан реал вақтда тўловларни амалга ошириш платформаси — Visa Direct хизматининг ишга туширилганлигини эълон қилади.

Visa Direct хизмати ёрдамида банк мижозлари — Ipak Yo’li Mobile мобил иловаси фойдаланувчилари Visa карталаридан куннинг исталган вақтида ва ҳар куни пул ўтказишлари мумкин.

Мижоз кимга пул юборса ҳам, қариндоши ёки дўсти бўладими, бутун дунё миқёсидаги тўлов тармоғи — Visa Direct ёрдамида пулларни тез, осон ва хавфсиз ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, янги хизмат ишга туширилиши муносабати билан «Visa Direct комиссиясиз ўтказмалари» акциясига старт берилди, у шу йилнинг 1 сентябригача амал қилади. Ушбу вақт оралиғида «Ипак Йўли» банки Visa Direct орқали ўтказмалар учун комиссия олмайди.

Ipak Yo’li Mobile иловасидан фойдаланиб, исталган пайтда Visa Direct‘дан тезкор комиссиясиз тўловларни амалга ошириш мумкин.

Ipak Yo’li Mobile иловасини ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Батафсил маълумот учун: ipakyulibank.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.