16 июнь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа ва Чилонзор туманида яшовчи жами 74 нафар фуқароларнинг жамоавий мурожаати ИИВ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, назоратга олинди, деяхабар бермоқда бошқарма матбуот хизмати.

Маълумотга кўра, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида пойтахтда жойлашган дорихоналарда кучли таъсир қилувчи моддаларни ноқонуний реализацияси билан боғлиқ 37 та ҳолат аниқланди. Шулардан жами 62 337 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди.

Бундан ташқари, жамоавий мурожаатда кўрсатилган ҳудудларда жойлашган жами 9 та дорихоналарда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиб, ноқонуний муомаладан 2 518 дона назорат остидаги дори воситалари олинди, дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур мурожаат асосида тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.