Арманистонда ўтказилган муддатдан аввалги парламент сайловларида бош вазир вазифасини бажарувчи Никол Пашиняннинг «Гражданский договор» партияси ғолиб чиқди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Барча 2008 та сайлов участкаларида бюллетенларни ҳисоблаш натижасига кўра «Гражданский договор» 53,92%, собиқ президент Роберт Кочарянниг «Армения» партияси 21,04% овоз олди.

Учинчи ўринни 5,23% овоз билан Арманистоннинг аввалги президенти Серж Саргсяннинг «Честь имею» партияси эгаллади. Парламентга кириш учун у етти фоиз тўсиқни енгиб ўтиши керак эди.

Тадбиркор Гагик Царукяннинг «Процветающая Армения» партияси 3,96% овозларни қўлга киритди. Ушбу партия учун ўтиш чегараси 5% ни ташкил қилган.

20 июнь куни Арманистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди, унда 21 та партия ва тўртта блок қатнашди. Сайловда иштирок этиш кўрсаткичи 49,4 фоизни ташкил этди.