Сурияда президент сайловлари 26 май куни бўлиб ўтди. Уларда амалдаги давлат раҳбари Башар Асад ютиб, 95,1 фоиз овозга эга бўлди. Сайловчилар иштироки 78 фоизни ташкил қилди, 14 млндан ортиқ фуқаро ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришда қатнашди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Сайловларда 12 мингдан ортиқ сайлов участкалари эрталаб соат еттидан ярим тунгача ишлади. Расмий маълумотларга кўра, овоз бериш барча вилоятларда қонунбузарликсиз ўтган.

Ғалабадан кейин Башар Асаднинг ўзи мамлакат тарихида янги босқични эълон қилди.

«Келинг, эртадан Сурия қандай бўлиши керак бўлса, шундай барпо этиш умидини кучайтириш учун иш босқичини бошлайлик», — дейилади унинг сайловолди штаби баёнотида. Шунингдек, у ҳалок бўлган сурияликларни ёд олиб, ярадорларга соғайиб кетишни тилади.

Башар Асад 2000 йилдан бери президентлик лавозимини эгаллаб келади ва яна этти йиллик муддатга сайланган. Аввалги 2014 йилги сайловларда у 88 фоиздан кўпроқ овоз олган.