7 май куни 21:00да Тошкент метрополитенининг ҳалқа йўналишидаги «7-бекат» станциясида электр таъминотида узилиш кузатилди. Ушбу ҳолат акс этган видеоёзувлар интернетда эълон қилинди.

Ҳодиса юзасидан изоҳ берган «Ўзбекистон темир йўллари» узилиш «шаҳардан» содир бўлган. Бу эса, ўз навбатида, метро станциясининг ёритиш тизимига, яъни 100 дона ёритиш лампаларини ўчишига ҳам таъсир кўрсатган.

Ҳодиса метро поездлари ҳаракатига таъсир кўрсатгани йўқ. Электр таъминоти 22:00 да тикланди, дейилади хабарда.