Тарихда илк бор футбол бўйича Ўзбекистон Про лигаси ўз ҳомийсига эга бўлади. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу ПФЛ, «Жиззах Авто» ва UZREPORT TV ўртасида тузилган уч томонлама шартномадан сўнг амалга оширилди. Ҳужжатга кўра, Volkswagen бренди барча трансляциялар, тижорат баннерлари, шунингдек реклама ва медиа-маҳсулотлардан ўрин эгаллайди.

Volkswagen шунингдек ёзда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионатининг расмий ҳомийси ҳисобланади. Компания Германия, Россия ва бошқа бир қатор мамлакатларнинг миллий футбол лигалари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Маълумот учун, фўтбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасига 2019 йилдан бери Coca-Cola компанияси ҳамкорлик қилади.