Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида яшовчи Д.Б. уч яшар қизини сотмоқчи бўлган пайтда қўлга олинди, деб хабар қилди Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.

Аёл болани фуқаро И.га 60 миллион сўмга сотмоқчи бўлган ва ушбу суммани олаётганда ҳибсга олинган.

Д. Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.