Рустам Ражабов UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталидаги маълумотларда кўрсатилган. Бунга Spot.uz эътибор қаратди.

Бунгача Рустам Ражабов компанияни бош директор вазифасини вақтинчалик бажарувчи сифатида бошқариб келаётган эди.

У компаниянинг 2021 йилдаги натижалари кўриб чиқилгунга қадар, лекин 2022 йил 30 июндан кеч бўлмаган, бир йиллик муддатга бош директор этиб тайинланди.