Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда саҳарлик ва ифторлик учун таомлар рўйхатини тақдим этади.

Саҳарлик

Ветчина ва пишлоқ солинган лавашли пишириқлар


Лавашдан тайёрланиладиган пишириғимизнинг тайёрланилиши шу даражада осон ва оддий бўлиб, таъми эса жуда ҳам ажойибдир. Қийма сифатида ичига хоҳлаган масаллиқларингиздан солишингиз ҳам мумкин.

Туркча пиде


Пиде — бу миллий туркча егулик бўлиб, пиццага ҳам, пирогга ҳам ўхшаб кетади. Бу пишириқ пиццадан фарқли ўлароқ жуда юмшоқ чиқади. Бундай пишириқдан ҳали тайёрламаган бўлсангиз, унда ҳозир бунинг айни фурсати.

Бризоль


Бу тухум ва қиймадан тайёрланиладиган универсал таом бўлиб, асоси сифатида эса хоҳлаган масаллиқларингиздан фойдаланишингиз мумкин.

Картошка солиб пиширилган лавашли найчалар


Осон тайёрланиладиган, аммо шу билан бирга мазали бўлмиш лавашли найчалар рецептини тақдим этамиз. Уларни кетчуп ёки хоҳлаган соус билан бирга тортишингиз мумкин.

Мегрелча хачапури


Грузинча хачапуриларнинг яна бир тури бу — Мегрелча хачапурилар бўлиб, унинг нафақат ичига, балки устига ҳам пишлоқдан сепилиши билан фарқ қилади.

Ифторлик

Помидорли қайлада пиширилган фрикаладекалар


Фрикаделкаларга пармезан пишлоғи солинади ва помидорли қайла билан бирга тортилади. Хоҳишга қараб сиз 4 та катта помидорлардан фойдаланишингиз ҳам мумкин.

Товуқ гўштидан қилинган лўла кабоб


Товуқ филесидан тайёрланган хушбўй ва мазали лўла кабоблар — жуда осон тайёрланадиган таом бўлиб, ҳатто пазандачиликдан умуман хабари йўқ инсонлар ҳам уни бемалол тайёрлай оладилар.

Окрошка


Жазирама кунларда баъзан иштаҳа умуман йўқолади. Шундай пайтда кўпчиликка севимли бўлган яхна шўрва — окрошка ас қотади.

Дўлма


Дўлма — бу кўпчилигимизнинг севимли таомларимиздан бири бўлиб, ҳозир ёш ток баргларидан уни тайёрлашнинг айни пайтидир.

Саримсоқпиёз ва картошка билан пиширилган мол гўштидан антиқа таом


Оддий масаллиқлар солинадиган таомни умуман бошқа кўриниш ва таъмда чиқишини хоҳласангиз, унда бизнинг бу усул айнан сиз учун.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauzтот
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15