2021 йилнинг илк уч ойида ўзбекистонликлар «чиройли» авторақамлар сотиб олиш учун 62 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфлашди. Бу ҳақдаги маълумотларни Республика товар-хом ашё биржаси статистикасида кўриш мумкин.

Бу «чиройли» авторақамлар сотувга чиқарила бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2018 йилнинг биринчи чорагида 12,1 млрд сўм, 2019 йилда — 36,2 млрд сўм, 2020 йилда — 43,2 млрд сўм бўлган эди.

Ўтган йил ноябрида ҳайдовчиларга исталган ҳарф комбинациялари билан «чиройли» рақамларни сотиб олишга рухсат берилгани ҳақида маълум қилинган эди. Бунда авторақамларнинг бошланғич нархи одатдагидан анча юқори бўлади.