Ҳукумат қарори билан Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Харажатларни қоплаш учун фақат имтиҳон топшириш пайтида 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

5 та халқаро имтиҳон тизими (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT) бўйича компенсациялар 2021 йил 1 майдан бошлаб тўланади, яна 13 та имтиҳон тизими бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан қопланишни бошлайди (яъни имтиҳон харажатлари юқорида белгиланган санада ёки ундан кейин имтиҳон топширган ёшларга қоплаб берилади — таҳр.).

Халқаро имтиҳон тизимларида сертификат олган ёшлар 180 кунда давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали (my.gov.uz) мурожаат қилиши лозим бўлади.

ДХМ 10 дақиқада, ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда ҳужжатлар Ёшлар ишлари агентлигига юборилади. Агентлик эса 15 кунда аризачининг сертификатини верификациядан ўтказади.

Халқаро имтиҳон тизимларининг рўйхати ва минимал балл (даража) миқдори.

Сертификат ҳақиқийлиги тасдиқлангач, 15 кунда компенсация маблағлари агентлик томонидан Халқ банкига ўтказилади ва ариза берувчига СМС хабар юборилади.