Хитойда Шинжон пахтасидан воз кечган H&M дўконлари ёпилмоқда

Хитойда Швециянинг Hennes & Mauritz AB (H&M) компаниясининг камида олтита кийим дўкони ижарага берувчиларнинг қарори билан ёпилди. Гап Урумчи, Иньчуань, Чанчунь ва Ляньюнган шаҳарларидаги тармоқ дўконлари ҳақида кетмоқда. Маҳаллий ОАВ H&M дўконларининг аксарият қисми ёпилганлиги ҳақида хабар бермоқда. Савдо марказлари операторларининг айтишича, H&M Хитойга ҳурматсизлик қилганлиги сабабли ижарага берувчилар дўконларни ёпишга қарор қилишган. Аввалроқ компания Шинжон-Уйғур автоном ҳудудидаги мажбурий меҳнат тўғрисидаги хабарларга ҳавола қилиб, ХХР мухториятида ишлаб чиқарилган пахтани сотиб олмаслигини маълум қилди. Нашрнинг ёзишича, дўконларнинг ёпилиши H&M бизнесига таҳдид солмоқда. Хитой Германия, AҚШ ва Буюк Британиядан кейин тўртинчи йирик чакана савдо бозоридир. 2020 йилда Хитой савдо улушининг 5,2 фоизини ташкил қилди.

Бошқа ғарбий брендлар, шу жумладан Nike Inc. ва adidas AG ҳам Шинжон пахтасини ишлатмасликка ваъда беришди, аммо H&M баёноти Коммунистик Ёшлар Иттифоқи ва Хитой Халқ-озодлик армиясининг танқидига сабаб бўлганидан кейин жиддий оқибатларга дуч келди. Мамлакатдаги компания дўконлари Apple Maps ва Baidu Maps навигаторларида кўринмай қолди. Бундан ташқари, H&M Хитойнинг энг йирик электрон тижорат майдончаларидан олиб ташланди. Немис маркаси Hugo Boss AG дастлаб Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғидаги аккаунтида автоном ҳудуддан пахтани сотиб олишни давом эттиришини ёзган эди. Бироқ кейинчалик компания изоҳ тасдиқланмаганлиги ва олиб ташланганлигини айтган. — Bloomberg.


Венесуэла вакциналар эвазига нефть таклиф қилди

Венесуэла президенти Николас Мадуро COVID-19га қарши вакциналар учун нефть етказиб бериш билан тўлашни таклиф қилди. «Венесуэлада нефть кемалари бор ва бизнинг нефтимизни сотиб оладиган мижозлар бор. Биз вакциналар эвазига нефть етказиб беришга тайёрмиз, аммо биз ҳеч кимга ялинмаймиз», деди президент. Aйни пайтда мамлакат Россия ва Хитойдан вакциналарни қабул қилмоқда. 24 март куни ижрочи вице-президент Дельси Родригес мамлакатнинг хорижий банклардаги ҳисоб рақамларида қарийб 7 млрд доллар борлигини, уларнинг бир қисми республика раҳбарияти вакциналар сотиб олишга сарфлашни режалаштирганини айтди. Унинг сўзларига кўра, пулларни қайтариб олиш тўғрисидаги талабларга жавобан, давлатлар банклари мухолифат етакчиси Хуан Гайдони президент деб тан олганликлари, улар операцияларни «ҳукуматнинг кўрсатмалари» асосида олиб боролмаслигини айтишган. — Интерфакс.


COVID-19 кўршапалаклардан одамга юқиш эҳтимоли юқори — ЖССТ

ЖССТ мутахассислари ва хитойлик олимларининг қўшма тадқиқот натижаларига кўра, COVID-19 пандемиясининг бошланиш эҳтимоли юқори бўлган ссенарий — SARS-CoV-2 вируси кўршапалаклардан одамга бошқа воситачи ҳайвон орқали ўтган деган хулосага келишди. Ҳужжат муаллифлари махфий лабораториядан вирус тарқалиши эҳтимоли жуда паст деб аташди. AР экспертларнинг хулосаларини кутилган деб атади ва уларнинг ҳисоботида кўплаб саволлар борлигини таъкидлади. Aгентликнинг ёзишича, унинг нашр этилиши бир неча бор орқага сурилиб, Хитой томони миссиянинг хулосаларини бузиб кўрсатишга уриниши мумкин бўлган. SARS-CoV-2нинг энг яқин қариндоши коронавирусларнинг маълум ташувчиси бўлган кўршапалаклардан топилган. Бироқ, олимларнинг фикрига кўра, ушбу штаммлар орасидаги эволюцион масофа бир неча ўн йиллар давомида содир бўлган. Шу асосда, вирус оралиқ ташувчидан ўтганини таъкидладилар. Ҳисоботда шунга ўхшаш вируслар панголинларда ҳам топилгани, шунингдек, вирусни COVID-19 билан юқтирган қоракузан ва мушуклар ҳам бўлиши мумкинлиги айтилди.

Ҳисобот Ухань шаҳрида январь ойининг ўрталаридан февраль ойининг ўрталарига қадар ишлаган миссия натижаларига асосланган. Миссия раҳбари, ЖССТ мутахассиси Питер Бен Эмбарек 26 март куни ҳисобот тузилиб бўлгани, ҳозирда у таржима қилинаётгани ва текширилаётганини айтди. — АР.


AҚШ COVID-19га қарши эмлаш сертификатлари устида иш бошлади

Оқ уй маъмурияти америкаликлар эмланганлиги исботи сифатида CОВИД-19 эмлаш паспортларини яратмоқчи. Нашрнинг сўзларига кўра, ташаббус асосан AҚШ Соғлиқни сақлаш ва аҳолига хизмат кўрсатиш вазирлиги бўлинмалари, шу жумладан соғлиқни сақлаш соҳасидаги ахборот технологиялари бўлими томонидан кўтарилган. Паспортлар бепул бўлиши кутилмоқда. Уларни махсус смартфон иловаларидан юклаб олиш мумкин бўлади. Ишлаб чиқувчилар смартфонлари бўлмаган фуқаролар уларни босиб чиқаришлари мумкинлигини таъкидлади. The Washington Post хабарига кўра, Байден маъмурияти ушбу ойда камида 17та эмлаш паспорти ташаббусини қабул қилди. Ўз таклифларини илгари сурган ташкилотлар орасида ЖССТ ва IBM бор. — The Washington Post.