«2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра, 2021 йилда қуйидаги саналар қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланиши мумкин:

14 май-жума ва 31 декабрь -жума кунини ҳам қўшимча дам олиш куни этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари, 15 май- шанба, 21 июль — чоршанба, 22 июль — пайшанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари этиб белгиланиши таклиф этилди.

Февраль ойида имзоланган президент фармонига биноан, бундан буён Наврўз, Мустақиллик куни ва Янги йилни, шунингдек Рамазон Ҳайит (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон Ҳайит (Ийд-ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш пайтида камида уч кун ишламайдиган кунлар этиб белгиланиши кўзда тутилган. Улар қўшимча ва кўчирилган иш кунлари ҳисобига киритилади.