Тошкент вилояти Зангиота туманида, «Н.» МТП раҳбари О.А. фуқаро Ғ.га тумандаги «Т.» чорва фермер хўжалигига қарашли 30 сотих суғориладиган ер майдонини сотмоқчи бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz» га маълум қилди.

О.А. ер эвазига Ғ.дан 27 минг 700 АҚШ доллари сўраган.

Фуқаро О.А. ер ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб беришга келишиб, олдиндан 10 минг 300 долларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.