Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида ОАВ вакиллари билан мулоқот ўтказди.

«Ўзбекистон 24», Sevimli TV, Uzreport TV телеканаллари, шунингдек, Daryo.uz, Uz24.uz, Darakchi.uz, ЎзА ва бошқа нашрлар журналистлари билан бўлган мулоқот тахминан 15 дақиқа давом этди.

«Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди. Адолат, адолат, адолат! Яна бир марта адолат. Бу йўлдан ортга қайтмаймиз. Сизлар адолатни тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади. Тизимни ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман», — деди Шавкат Мирзиёев

29 декабрь куни Шавкат Мирзиёев парламентга йўллаган мурожаатида оммавий ахборот воситалари тобора «тўртинчи ҳокимият» га айланиб бораётгани, улар нафақат мамлакатдаги ижобий ўзгаришларни, балки долзарб муаммоларни ҳам ёритиб бораётганини таъкидлаган эди.