Президент 2021 йил — «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

У ўзида беш йилга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг сўнгги йилидаги чора-тадбирларни акс эттирган.

Давлат дастури 274 банддан иборат. Унда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун жами 29,5 трлн сўм, 2,6 млрд доллар ва 57,5 млн евро йўналтирилади. 2020 йилда 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ доллар этиб белгиланган эди.

Дастур жами 274 та банддан иборат:

1 йўналиш — 20 та банд;
2️ йўналиш — 18 та банд;
3️ йўналиш — 113 та банд;
4️ йўналиш — 93 та банд;
5️ йўналиш — 30 та банд.

18 январь куни дастур лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган эди. Ўшанда бандлар сони 276 та эди. Биринчи (1) ва иккинчи (1) йўналишларга бандлар қўшилди. Тўртинчи (3) ва бешинчи (1) йўналишлардан бандлар олинган.