Сардоба тошқинидан жабрланган аҳоли учун қурилган уйлар нархи 855,4 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда брифингда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Ўлмасжон Мамадаминов маълум қилди.

Унинг маълум қилишича, 4790 нафар хонадон эгаларига 186,6 млрд сўм моддий ёрдам маблағлари пластик карталарга туширилган. Шундан, 4541 та фуқарога 181,6 млрд сўм (40 млн сўмдан) ва 249 та фуқарога 5,0 млрд сўм (20,0 млн сўмдан).

Тошқин оқибатида уй-жойларига жиддий зарар етган фуқаролар учун жами 52,5 га ер майдонлари танланиб, шартнома бўйича 855,4 млрд сўмга тенг 2640 та хонадонли 86 та кўп қаватли турар жой қурилди.

Шунингдек, хабарга кўра, 2 577 та хонадон республика, вилоят ва туманлар ишчи гуруҳлари ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан ўрганилиб, қуръа ташлаш йўли билан эгаларига топширилган.