Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин мамлакат ҳукумати кенгайтирилган йиғилишида туризм соҳасининг ривожланиши бўйича лойиҳаларга тўхталиб ўтди, дея хабар бермоқда «Казинформ».

«Сайёҳлар оқимининг ўсиши учун Туркистон — Чимкент — Тошкент йўналишидаги тезюрар темир йўллари магистрали қурилиши бошланади. Бу туризм соҳасида 22 мингта янги иш ўринини яратиш имкониятини беради ҳамда иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида жами 100 минг та иш ўрни очилади», — деди Қозоғистон бош вазири.

Аскар Маминнинг айтишича, Қозоғистон ички туристик оқими 22%га ўсиб, 4,5 миллион кишини ташкил қилиши кутилмоқда. Туризмнинг ЯИМдаги улуши 5,2%га етказилади.