2020 йилда республика бўйича жами 1148 та жиноят иши бўйича 1723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Мансабдор шахслар қуйидаги жиноятларни солир этган:

  • Ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш — 835 нафар;
  • фирибгарлик — 227 нафар;
  • порахўрлик ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш — 132 нафар;
  • мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш — 58 нафар;
  • мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш — 31 нафар;
  • мансабга совуққонлик билан қараш — 25 нафар;
  • мансаб сохтакорлиги — 16 нафар;
  • бошқа жиноятларни содир этган — 399 нафар.

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган ва тергов жараёнида унинг 355,7 млрд сўми ундирилган.

Маълумот ўрнида, 2019 йилда 994 та жиноят ишида 1339 нафар мансабдорга чора кўрилган эди. Уларнинг 40 нафари республика, 115 нафари вилоят ва 1184 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги амалдорлар бўлган. Улар етказган зарар эса 1 трлн 854 млрд сўмни ташкил этган эди.