2021 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 34 миллион 558 минг 913 кишини ташкил қилмоқда, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси. Ўтган йилга нисбатан ўсиш 653,7 минг кишини ёки 1,9% ни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра доимий аҳоли сони 33 миллион 905 минг 800 кишини этган бўлса, 2019 йилда мамлакат аҳолиси 650,3 минг ёки 2 фоизга ўсган.

Маълумот учун: 2018 йилда аҳоли 1,8 фоизга (597,4 минг), 2017 йилда 1,7 фоизга (533,4 минг), 2016 йилда 1,7 фоизга (545,8. минг) ва 2015 йилда — 1,8% га (553,9 минг)га ўсган.

Доимий аҳоли — бу аҳолини рўйхатга олиш пайтида маълум бир аҳоли пунктида ёки маълум бир ҳудудда доимий яшайдиган аҳоли ҳисобланади. Вақтинчалик аҳоли пунктида бўлмаганлар ҳам ушбу рўйхатга киритилади.

Яқин кунларда Ўзбекистондаги демографик вазият бўйича батафсил статистик маълумотлар эълон қилиниши кутилмоқда.