Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳаво хароратининг кескин тушиб кетиши муносабати билан уйларнинг ертўлаларидан, теплотрассалардан, кўп қаватли уйлар подъездларидан бошпанасиз одамларни излаш тадбирлари ўтказилмоқда.

Муҳтожлар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида ташкил этилган «Меҳр саховат» бошпанасига олиб борилаётганлиги айтилмоқда.

У ерда тиббий кўрикдан ўтиш, ўзларини тартибга келтириш, тоза кийим кийиш, иссиқ овқат тановул қилиш ва иссиқ жойда ухлаш учун шароит тақдим этилади, дейилади ИИББ хабарида.

Бошпанасиз қолган ва кўчада совқотаётган одамни кўрганда Тошкент шаҳар ИИББга (71) 281−90−32 рақами орқали хабар бериш сўралган.

Маълумотга кўра, бир кунда ИИББ ходимлари томонидан 24 киши реабилитация марказига олиб борилган.