Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ургут туманида Тожикистон Республикаси билан чегарада жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости яна ўз фаолиятини бошлаганини маълум қилди.

Пост орқали ҳозирча фақат халқаро юк ташувчиларнинг юк автотранспорт воситалари ҳаракатланиши белгиланган.

Ушбу пост орқали Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ўз товарларини қўшни давлатга бемалол экспорт қилишлари ёки товарлар импортини амалга оширишлари мумкин бўлади. Пост орқали жисмоний шахсларнинг ҳаракатланишига рухсат берилса, бу ҳақида қўшимча хабар берилади.

Asia-Plus'нинг қайд этишича, ўтган йили ўзбек-тожик чегарасидаги барча постлар ёпиб қўйилган эди. Бунда, 17 та пунктдан фақат учтаси фоалият кўрсатаётган эди. 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда санитария-гигиена қоидаларига амаг қилган ҳолда темирйўл, ҳаво йўллари ва автомобиль йўллари орқали мамлакатга кириш ва чиқиш чекловлари олиб ташланди.