2020 йилда Ўзбекистонда янги туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар Солиҳа ва Муҳаммадали бўлди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

2020 йилда 18616 қизга Солиҳа исми ва 19393 ўғил болаларга Муҳаммадали исми берилган.

Ушбу исмлар 2019 йилда ҳам энг машҳур исмлар бўлган (мос равишда 12461 ва 11305 чақалоқларга қўйилган).

2018 йилда энг машҳур исмлар Солиҳа ва Мустафо, 2017 йилда эса Мадина ва Азизбек бўлган эди.